Янгиликлар

Ҳоким фуқаролар муаммоларини тинглади. Уларнинг ечими юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Жорий йилнинг 20 август, сешанба куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокми Б.Бахрамов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Мазкур қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат этишдилар. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига уларни ижобий ҳал этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

“Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси давом этмоқда. Сиз ҳам ташриф буюринг...

Хабарингиз бор, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида сектор раҳбарлари, МТБ ходимари, кенг жамоатчилик ва ота-оналар МТТларга ташриф буюриб, болажонларга яратилган шароитлар, ўтилаётган машғулотлар, озиқ-овқатлар таркиби ва сифати, тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар, МТТ психологлари фаолияти каби кенг кўламдаги жараёнлар билан яқиндан танишишмоқда.

Қурувчилар байрами нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5136-сонли Фармонига асосан “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” (август ойининг иккинчи якшанбаси) муносабати билан туманда қурилиш ва бунёдкорлик ишларида ўзларининг муносиб хиссасини қўшиб келаётган бир қатор пудратчи қурилиш ташкилотари раҳбарлари туман ҳокими Б.Бахрамов томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар

Мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш лозим

Жорий йилнинг 12 август куни туман ҳокими Б.Бахрамов бошчилигида туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

“MONGOL RALLY – 2019” иштирокчилари Булунғурда.

Жорий йилнинг 13 август куни “Mongol Rally Racers” пойгачилари италиялик Valerio Bocelli ҳамда Dennis Pesci Булунғур туманига етиб келишди. Саёҳатчилар туман ҳокимлиги, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши, Ўзбекистон ёшар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият уйи ходимлари томонидан миллий мусиқа садолари остида кутиб олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM