Булунғур тумани ҳокими: “Барча саъй-ҳаракатларимиз халқ манфаати учун”.
11.09.2019 - 12:31Туман ҳокими Б.А.Бахрамов жорий йилнинг 10 сентябр куни Булунғур тумани “Меҳржон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Сабаби, маҳалла аҳли туман ҳокимининг маҳалланинг 1980 йилларда ҳашар йўли билан қурилган ва бугунги кун архитектура талабларига тўлиқ жавоб бера олмайдиган биносининг бузилиб, ўрнига янги, замонавий бино қурилиши юзасидан билдирган таклифидан норози бўлишган эди.