Марказий банк раиси ўринбосари Булунғурда сайёр қабул ўтказди
13.04.2019 - 09:27Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда.