Халқ таълими соҳасида Рус педагоглари билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилиши кутилмоқда.
15.10.2019 - 09:19Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденов рус тили фани бўйича ўқишни такомиллаштириш, шунингдек, барча мактабларга рус тили фан ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.