Янгиликлар

Халқ таълими соҳасида Рус педагоглари билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденов рус тили фани бўйича ўқишни такомиллаштириш, шунингдек, барча мактабларга рус тили фан ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистонда берилган “права” Россияда ҳам ўтадими?

Яқинда ижтимоий тармоқларда энди Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия Федерациясида ҳудудида ҳам амал қилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ташқи Ишлар Вазирлиги ўз расмий веб-сайтида қўшимча маълумот бериб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия ҳудудида тан олинади.

Ўзбекистонда нечта вазирлик борлигини биласизми?

Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда жами 21 та вазирлик мавжуд. Эътиборли томони, охирги 2 йил ичида вазирликлар сони 6 тага кўпайди.

 

Самарқандда 180 нафар ёш оила Ёшлар уйларига жойлашиши мумкин.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, куни кеча Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Акмал Жумабоев ва Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Абдулла Аслановлар мутасадди вакиллар билан Самарқанд шаҳри Қорасув массивида қурилаётган ёшлар уйларининг ёш оилаларга ажратилиши бўйича  очиқ  музокаралар олиб

Булунғур туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастури ижросининг бугунги ҳолати қандай?

Булунғур "Обод қишлоқ"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 феврал кунидаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Чангал-1” маҳалласи “Чангал” қишлоғи, “Янгиариқ” маҳалласи “Меҳнатобод” қишлоғи ва “Хўжамазгил” маҳалласи “Янгиқишлоқ” қишлоқларига жами 23,442 млрд. сўм маблағ ажратилиб қурилиш таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM