Янгиликлар

Булунғурда жорий йил 1-чорагида 104 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

Булунғур туманида 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 826 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 784 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-март ойларида 104 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

Булунғурда 2019 йилда 3 та ҳорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтди

Булунғур туман статистика бўлими маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 12 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони 11 тани ташкил этмоқда.

БУЛУНҒУРДА ЯНА ТЎРТТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим муассасаларини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорини 13 банди ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом” ижросини

Ёшлар тадбиркорликка жалб этилмоқда

Бугунги глобаллашув шароитида ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг тадбиркорликка бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олди олиш муҳим ўрин тутади. Жумладан,

ҲАРБИЙ ҚИСМДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий–маърифий савиясини ошириш, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, экстремизм, терроризм, “Оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, миллий армиямизни миллий руҳ билан бутлаш мақсадида ҳар ҳафтада Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Булунғу

Оиладаги маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида семинар ташкил этилди

Булунғур туманида жорий йилнинг 16 апрел куни Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида тумандаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассислари билан вилоят  ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.З.Алимова туманга ташриф буюриб семинар учрашув ўтказишди.        

2015-2022 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM