Янгиликлар

Меҳнатингизни халқ кўриб турибди...

Жорий йилнинг 17 феврал куни Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг 25 йиллиги муносабати билан партиянинг Булунгур туман кенгаши томонидан "Ўзбекистон - инсон кадри улуғланган юрт" лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида туман ободончилиги йўлида иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай меҳнат қилаётган туман ободонлаштириш ва йўл хизмати ходимларига ширинликлар, иссиқ кофе ва чой берилиб, партиянинг иссик нимчалари таркатилди.

Кичик саноат зонасидаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Тўлиқ ишга тушмаган тадбиркорлик субъектларидан ҳеч ким маҳсулот талаб қилган эмас.

“Зарафшон” газетасининг жорий йил 15 февралдаги 20-сонида “Кичик саноат зонасида шароит йўқ. Тадбиркордан маҳсулот талаб қилиш ўринлими?” сарлавҳали мақола чоп этилди.

Тадбиркорлар муаммолари жойига бориб ўрганилмоқда.

Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, тезкорлик билан ижобий ҳал этиш ва кўмаклашиш мақсадида асосий эътиборни “Сайёр қабул”ларга қаратиб келмоқда.

 

Ғолибга энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти ҳамда Олий таълимга имтиёз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-ноябрдаги “Mард Ўғлон” давлат мукофоти таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3402-сон Қарори ҳамда унга илова билан “Mард ўғлон” давлат мукофоти тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

Булунғурда “Такси” рейди ўтказилди. Унда 240 та қоидабузарлик аниқланди.

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра аҳолига транспорт хизматини кўрсатувчи корхоналарнинг санитар ҳолати, лицензияланган автомабилларнинг кунлик техник кўрикдан ўтишини ва ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиш ҳолатини кўриб чиқувчи туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилган.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM