Янгиликлар

Камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 28 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Жамшиджонга яхшилар кўмаги зарур. Операция учун маблағ етмаяпти.

Булунғур тумани, “Истиқлол” маҳалласи, "Шодлик" кўчаси 6-уйда истиқомат қилувчи Сулаймонов Жамшид Рустамовичга жигар серрози - Гепатит Б. Д. вируси ташхиси қўйилган. Бугунги кунда Ж.Сулаймонов Самарқанд шахридаги юқумли касалликлар шифохонасида. Ж.Сулаймоновни Ҳиндистон давлатига олиб бориб, жигар кўчириб ўтказиш керак.

Мажбурий аъзолик – қонунга зид! (Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар қанчалик тўғри?)

Жорий йилнинг 27 феврал куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Булунғур туман халқ таълими бўлими ўқитувчиларни турли ташкилотларга аъзо қилдириш эвазига уларнинг ойлик иш ҳақидан қўшимча бадаллар олиб қолишаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

 

Депутатлар сайловолди ваъдаларини бажаришмоқчи...

Айни вақтда туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдухалимов Шухрат Абдухалимович ва халқ депутатлари Вилоят Кенгаши депутати Абдуллаев Бахтиёр Носировичлар сайловчилар билан учрашиб, муаммо ва таклифларни ўрганишмоқда.

 

Тайинлов амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 3 февралдаги хатига асосан, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Маданият бошқармасининг буйруғига биноан Пардаев Обид Мустафакулович 2020 йил 20 февралдан Булунғур тумани 20 сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимига вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM