Сайёр қабул ва давра суҳбати
09.03.2021 - 19:48Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси Ғ.Негматов Булунғур туман “Янгиобод” махалласи биносида сайёр суд мажлиси ўтказди. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисми билан судланган Қадиров Абдурахмон Абдуваидовичга ҳамда ЖК 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланган Бутунбоев Бахтиёр Турсунмуродовичларга оид жиноят ишини сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ва уларга тегишли жазо тайинланди.