Янгиликлар

117 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Қарздор “Bulung`ur motors” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Булунғур туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 117. млн.410 минг сўм  қарздорликни ундириш белгиланган.

Аёллар темир дафтарини юритиш тартиби

2021 йил 8 январ кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб қарор билан “Хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Булунғурлик хотин-қизлар зиёрат ва саёҳат мақсадида Бухорои шарифда бўлишди

Республика ҳудудида ички туризмни ривожлантириш мақсадида Булунғур тумани ҳудудида яшовчи 50 нафар якка-ёлғиз, эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка, эътиборга муҳтож хотин-қизларнинг кўҳна Бухоро шахрига саёхати ташкил қилинди. Саёҳатчилар эрта тонгдан туман ҳокимлиги биноси ёнидан йўлга чиқишди. Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат мақсад қилинган сафар давомида шаҳарнинг диққатга сазовор манзиллари, қадимий меъморий обидаларини томоша қилиш режалаштирилган эди.

Булунғур туманида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш амалда бажарилмоқда

Бугун Булунғур туманида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Миллий тикланиш демократик партияси Булунғур тумани  кенгашида ташкилий масала кўрилди

 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги IV мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда партия туман кенгаши аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгашига  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутатлар, партия  фаоллари иштирок этди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM