Янгиликлар

МЎМИНЖОН – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Олимпиада чемпиони Даулет Турлиханов кубоги учун ўтказилган халқаро “Олтин гран-при” турнирида туманимиз полвони Мўминжон Абдуллаев 130 килограмм вазнда гиламга чиқиб,  барча рақибларни мағлуб этди. У финалда Россиялик Виталий Шур устидан ғалаба қозониб, фахрли 1-уринни эгаллади.