Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига 2 та сунъий нафас олиш мосламаси совға қилинди

Бугунги пандемия даврида тиббиёт жиҳозларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Зеро, беморларни даволашдаги муваффаққиятлар ҳам бевосита зарурий моддий-техник база мустаҳкамлигига боғлиқ.

 

Ана шу эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, “Турон банк” томонидан Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига 2 та сунъий нафас олиш мосламаси ҳомийлик асосида совға қилинди. Совғалар туман ҳокимининг 1-ўринбосари Д.Шакарбоев ҳамда вилоят “Турон банк” бошқарувчиси Х.Очилов томонидан топширилди.

 

Тўғридан-тўғри хориждан келтирилган мазкур мосламалар ҳисобига туман тиббиёт бирлашмасидаги сунъий нафас олиш мосламалари сони 5 тага етказилди.

 

Тиббиёт ходимлари мазкур беминнат совғалар туфайли беморлар учун қўшимча қулайликлар яратилганлигини таъкидлаб, миннаддорчилик билдиришди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM