Дорихоналар фаолияти депутатлар томонидан ўрганилди

Бугунги пандемия даврида дорихоналарга талаб ҳар қачонгидан ҳам ортгани сир эмас. Жумладан, Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич ҳам дорихоналарда бўлиб, улар фаолиятини, муаммо ва таклифларини тинглаган, зарурий кўрсатмалар берилган эди.

 

Ўрганиш натижаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг 8-сессиясида бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш, жумладан. халқ вакиллари - депутатлар томонидан ҳам масалага алоҳида эътибор қаратилиши лозим эканлиги таъкидланган эди.

 

Булунғур туманидаги дорихоналарда бугунги вазият, харидорлар учун яратилган шароитлар, санитария меъёрларига амал қилинаётганлиги, дорихоналар тармоғидаги муаммолар, шунингдек, уй шароитида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун тавсия этилаётган 49 турдаги дори воситаларининг захираси мавжудлиги ва уларнинг баҳоси Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан дорихона раҳбариятига, шунингдек, тегишли масъул ташкилотларга тавсиялар киритилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM