Тайинлов амалга оширилди

Булунғур туман ҳокимининг 3 августдаги тегишли фармойишига биноан Умаров Шарифхон Саидхон ўғли туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасига тайинланди.

 

Маълумот учун, Ш.Умаров 1991 йилда Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.

 

Ш.Умаровни мазкур масъулиятли вазифа билан табриклаб, унинг келгуси фаолиятида омад тилаймиз.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур вазифа 2020 йил 20 майдан буён вакант қолаётган эди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM