2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Булунғур туманида  хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот

  Туманда жами аҳоли сони 186.999 нафар бўлиб, шундан 91499 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Туманда жами оилалар сони 41261 та, шундан ёш оилалар сони 10011 тани ташкил этади.

  Туманда жорий йилнинг январь-июнь ойларида бандликка кўмаклашиш маркази орқали  741 нафар хотин-қизлар  ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, бандлиги таъминланган, 23 нафар хотин-қизлар ишсиз деб эътироф этилиб, мақбул иш топиш  имкони бўлмаган хотин-қизларга ишсизлик нафақаси тайинланган,  16 нафар хотин-қизлар  қайта касбга  ўқитилган.

Боқувчисини йўқотган хотин-қизлар-393 нафар

Ногиронлиги бор хотин-қизлар -497 нафар

Ногирон фарзанди бор хотин-қизлар-282 нафар

Ишсиз хотин-қизлар 226 нафарни ташкил этади.

         Туманда 2020 йил йўл харитасида 20 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 16 нафарини бандлиги таъминланган ва 3-чорак якунига қадар ушбу хотин-қизларнинг қолган 4 нафарининг ҳам  бандлиги таъминланиши режалаштирилган.

  Пилла етиштириш мавсумига мавсумий ишчи сифатида 17 нафар хотин-қизлар жалб қилинди. Шунингдек "BULUNGUR-SANDVIK AGROFIRMA" ОАЖда  129 нафар хотин-қизларнинг “Мароқанд-сифат” МЧЖда 136 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.  Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағллари ҳисобидан 31 нафар хотин-қизларга субсидиялар ажратилган.

         Шунингдек, оғир ижтимоий вазиятга тушган, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларнинг 1 нафарига ҳомийлар томонидан  3 нафарига  Касаба уюшмаси томонидан корамол берилиб, 11 нафарига Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тикувчилик билан шуғулланиши  учун  тикув машинкалари  ҳамда 3 нафарига ҳомийлар томонидан берилди ва  ушбу хотин-қизлар ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлиб бандлиги таъминланди. 3 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга иссиқхона ташкил қилиб берилиши, 1 нафарига деҳкончилик билан шуғулланиши  учун  картошка уруғи, 1  нафарига куёнчилик, 30  нафарининг уй жойини  таъмирлаш режалаштирилган.

         Шу жумладан, туманда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар  дастурининг бажарилиши юзасидан ногиронлиги бор, оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга  Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 10 нафар хотин-қизларни  бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бирига  тикув  машинкалари берилиши режалаштирилди.

Хотин-қизлар ўртасида хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг  ижтимоий реаблитацияси ва мослашиши бўйича  чора-тадбирларни амалга оширишда давлат  органлари ва фуқаролик  жамияти институти билан яқин ҳамкорликни таъминлаш  борасида Булунғур туман ИИБ томонидан такдим этилган 13 нафар пробация гуруҳи ҳисобида турган, назорат остидаги  хотин-кизларнинг манзилли рўйхати асосида мониторинг ўтказилиб 1 нафарининг бандлиги таъминланган, 2 нафари 2 ёшгача бола парваришида эканлиги, 1 нафари соғлиғи тўғри келмаслиги  сабабли таклиф килинган иш ўринлари рад қилган, 1 нафарини уй-жой билан таъминланди. Қоллган 8 нафарининг бандлиги таъминлаш режалаштирилган.

         Таҳлилларга кўра хотин-қизлар ўртасида 4 нафар ўз жонига суиқасд ва
2 нафари ўз жонига қасд қилиш ҳолати содир бўлган.

          Ёлғиз оналар кўрсаткичи йил бошидан буён 38 тани ташкил этиб, ўтган  йилнинг шу даврига нисбатан 3 тага, оталикни белгилаш кўрсаткичи 79 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 тага камайган, никоҳдан ажралиш ҳолати 64 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2 тага камайган.

Давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ишларини ташкил этиш (амалга оширилган ишлар). Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 23 июнда 01-07/1-1400-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сонли баёни ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 2020 йилнинг 25 июндаги 7-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туманида 151 нафар қизлар  ҳужжатлари қабул қилиниб улардан 148 нафари мезонларда кўрсатилган талабларга мувофиқ деб топилиб, тавсиянома олишига тавсия берилди.туманга 5 та  квота ажратилган. 

Жорий йил давомида 20 нафар оғир  турмуш шароитидаги хотин-қизларни Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарори  асосида уй-жой  билан таъминланиши  режалаштирилди.

Республика хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат  фонди маблағлари ҳисобидан келгусида кредит ажратилиши белгиланган,  шу кунга  қадар 36 нафар кредит  олиш истагини билдирган хотин-қизлар  руйхатлари шакллантирилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM