Коронавирус: Самарқанд вилоятида вазият қандай?

Жорий йил 19 июл ҳолатига кўра, Вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида 110 нафар, Каттақўрғон шаҳридаги реабилитация марказида 14 нафар, Тойлоқда 19 нафар, Самарқанд туманида 23 нафар, Пахтачида 14 нафар, Нурободда 4 нафар, Пастдарғомда 20 нафар, Пайариқда 15 нафар, Қўшработда 11 нафар, Оқдарёда 26 нафар, вилоят ХОСПЕС марказида 90 нафар фуқаро умумий карантин шароитида сақланмоқда.

Вилоятнинг 734 нафар фуқаросида Covid-19 ташхиси расман тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 110 нафари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида, 62 нафари уй шароитида даволанмоқда.

Бундан ташқари, 3507 нафар самарқандликлар уй шароитида, 346 нафари мавжуд махсус карантин пунктлари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида (жами 3853 нафар) фуқаролар карантин ҳолатида сақланмоқда.

Карантинга олинган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва карантин ҳолати қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида 1123 нафар ички ишлар, 288 нафар миллий гвардия, 173 нафар мудофаа, 46 нафар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан иборат жами 1630 нафар шахсий таркиб жалб қилинган.

Вилоят ички ишлар ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга нисбатан кун давомида 617 та, мавсум бошидан 63478 та маъмурий ҳамда 2 та жиноий баённома расмийлаштирилган.

 

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро вилоят штаби.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM