Навбатдаги ўқув соатида инвестиция масалаларига тўхталиб ўтилди

Бугун, 17 июл куни Булунғур туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Республика маънавият ва маърифат маркази Булунғур туман бўлими бошлиғи Баҳром Жуманазаров “Рахбарлар юксак маънавиятли, ҳар бир ишда барчага ибрат бўлиши керак” мавзусида маъруза қилиб, рахбарлар томонидан ходимлар билан, фуқаролар билан муомила маданиятида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Булунғур тумани ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Анвар Холиқулов сўзга чиқиб, “Туманда фаол инвестицион муҳитни шакллантириш, инвестицион жозибадорликни ошириш, экспортни ривожлантириш ва импортни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида” маълумот бериб ўтди ва маъруза сўнгида туманда инвестиция соҳасида амалга оширилаётган ишлар акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди.

Ўқув соати сўнгида туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи рахбари Баҳром Мамадияров сўзга чиқиб, туман ҳокимлигида ижро ва меҳнат интизоми, шунингдек, бугунги пандемия шароитида туман ҳокимлигида кўрилиши лозим бўлган зарурий чоралар тўғрисида маъруза қилди.

Ўқув соати якунида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM