Ҳокимлик ходимлари учун навбатдаги ўқув-соати ўтказилди

Бугун, 10 июл куни Булунғур туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди. Кун тартибига мувофиқ, “Худудда камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва бу борада амалга ошириётган ишлар натижадорлиги тўғрисида” туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Д.Шакарбоевнинг маълумоти тингланди. Шундан сўнг, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармасининг Жомбой, Ургут, Пастдарғом, Иштихон, Оқдарё туманларида олиб борилган мониторинг натижалари акс этган танқидий видеолавҳа намойиш этилди ҳамда бу каби камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи в.б. Д.Сулаймонов томонидан “Туманда ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ишларини ташкиллаштириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Мамадияров сўзга чиқиб, ҳокимлик масъул ходимларининг фуқаролар билан муомила маданияти, мулоқот давомида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши масалаларида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM