Вилоят коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби ахбороти

5 июль куни вилоят бўйича 2 та йўловчи ташувчи автобус, 421 такси, 179 “Дамас”, 775 хусусий автомашина, 777 юк машинаси; 11 маъмурий бино, 20 бозор, 52 озиқ-овқат объекти, 46 умумий овқатланиш шаҳобчаси, 14 маиший хизмат кўрсатиш объекти, 10 дорихона, 14 шифохона, шунингдек 424 иккиламчи объектларда зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

Самарқанд туманидаги саломатликни тиклаш шифохонасидан 21 нафар, Булунғур туманидан (тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида) 3 нафар, Ургут туманидан 2 нафар, Пайариқ туманидан 1 нафар, Қўшработ туманидан 2 нафар фуқаро уй карантинига олинди.

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида 74, Каттақўрғон шаҳридаги реабилитация марказида 4, Ургутда (туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида) 5, Тойлоқда 3, Самарқанд туманида 7, Пахтачида 12, Пастдарғомда 2, Пайариқда 49, Қўшработда 5, Нарпайда 18, Оқдарёда 22; Самарқанд туманидаги саломатликни тиклаш шифохонасида 68, ХОСПЕС марказида 73 нафар фуқаролар умумий карантин ҳолатида сақланмоқда.

5 июлга қадар вилоятнинг 476 нафар фуқаросида Covid-19 ташхиси расмий тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 74 нафари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида даволанмоқда.

Бугунги кунда вилоятда жами 3066 нафар фуқаро (2714 нафари уй шароитида, 352 нафари даволаш-профилактика муассасаларида) карантин ҳолатида сақланмоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга нисбатан кун давомида 401 (жами 54730) та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Вилоят коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM