Мақсад аниқ, унга борар йўл ҳам!

Булунғур туманида аҳоли орасида камбағалликни қисқартириш, аҳолининг кам таъминланган қисмини қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча самарали чоралар кўрилмоқда. Хусусан, айни кунларда ғалладан бўшайдиган майдонлардан камбағал оила ва ишсиз фуқароларга такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб берилиши кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг 4 июль вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Рахманов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев бошчилигида “Мингчинор” маҳалласида амалий семинар ўтказилди.

Семинарда тумандаги соҳага алоқадор ташкилотлар масъуллари,  туман 1-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, камбағал оила аъзолари, ишсиз фуқаролар иштирок этишди.

Семинар давомида кўрилаётган мазкур чора-тадбирлардан кўзланган мақсад, бу мақсад йўлида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар йиғилганларга тушунтириб берилди.

Самарқанд вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Рахманов, фуқаролар берилаётган имкониятдан унумли фойдаланшлари лозимлиги, ерга меҳр берса албатта ўз самарсини ҳам узоқ куттирмаслигини, бу мазкур хонадонлар учун қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, масъулларга аҳоли билан мулоқотда ҳеч ким ер олишга мажбур эмаслигини, бироқ бу оиланинг ўзи учун, унинг келгуси моддий таъминоти учун қанчалик фойдали эканлиги ҳақида тўғри тушунча бериш сўралди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM