Ҳокимлик аппарати ходимлари учун ўқув-семинари ўтказилди

Булунғур туман ҳокими томонидан тасдиқланган туман ҳокимлиги аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда сордир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув соати режасига мувофиқ туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Баҳром Мамадияров томонидан ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги аппаратининг барча масъул ходимлари иштирок этган мазкур ўқув-семинар давомида кун тартибига мувофиқ, биринчи масала “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июнь куни бўлиб ўтган  X ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида” Булунғур туман Маънавият ва маърифат  бўлими рахбари Баҳром Жуманазаров маърузаси тингланди. Шундан сўнг, Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи бўйича 20 дақиқалик видеолавҳа намойиш этилиб, ташриф якунлари бўйича белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Кун тартибидани учинчи масала, яъни, “Ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида” туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Бахром Мамадияровнинг маърузаси тингланди.

 

Эслатиб ўтамиз, бу каби ўқув-семинарлар режа асосида доимий равишда ўтказиб борилиши белгиланган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM