Хотин-қизларга имтиёз: қандай ҳужжатлар топширилади?

Хотин-қизлар учун берилаётган 4 фоизли имтиёз бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ва фақат танланган биринчи йўналишга ўқишга кириш учун амал қилади.

 

Ҳужжатлар тўплами қуйидагилардан иборат бўлади:

  • туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи номига ариза (дастлаб, ариза вазир номига ёзилиши эълон қилинган эди. Бироқ охирги вариантда ариза вазирликнинг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи номига ёзилиши тасдиқланди)
  • грант олиш учун белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан);
  • маълумотнома, объективка;
  • умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус, касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома (умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатгани ҳақидаги ҳужжат нусхаси);
  • Паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

 

Ҳужжатлар 24 июндан 10 июлгача бўлган муддатда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман ва шаҳар бўлимларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга топширилади.

Барча талабларга мос келган даъвогарларнинг ҳаммасига тавсиянома берилиши мумкин. Бироқ грантлар сони чегараланган: республика бўйича жами 940 та бўлиб, Самарқанд вилояти учун 104 та.

 

Тавсияномалар 15 июлга қадар талабгорларга етказилади. 2020 йил 20 июлгача тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати вазирлик томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади. Тавсиянома олган қизлар ҳам имтиҳонда иштирок этади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM