“Ёшлар ойлиги” доирасида ёш ҳарбийлар беллашдилар

30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида Булунғур туманида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилиб келинаётгшанлигидан хабарингиз бор. Хусусан, ана шундай тадбирлардан навбатдагиси ёш ҳарбийлар ўртасида ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 26 июнь куни Булунғур туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёш ҳарбийлар ўртасида “Балли йигитлар” беллашуви ўтказилди. Туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тумандаги ҳарбий қисмлар ҳамда туман маданият уйи ҳамкорлигида ташкил этилган беллашув давомида турли қисмлардан энг сара 6 нафар аскарлар беллашдилар.

Хусусан, беллашувлар якунига кўра оддий аскар Хусанбоев Асадбек юқори натижа қайд этиб, 21 балл билан биринчиликни қўлга киритди. Беллашув ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Беллашувлар якунида қисмдаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун туман маданият уйи томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар ижро этилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM