Ҳоким ёшларни эшитишга доим тайёр

Бугун Булунғур тумани ҳокими Б.А.Бахрамов иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

“ZOOM” платформасида онлайн режимда ўтказилган мазкур учрашувда 32 нафаргача ёшлар иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлар томонидан 4 та мурожаат ва 2 та таклиф келиб тушди.

 Туман ҳокими Баходир Бахрамов мурожаатларнинг барчаси шахсан ўз назоратида бўлишини, уларнинг ижобий ечими юзасидан албатта амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Бундан ташқари турли техник муаммолар сабабли савол ва таклифларини билдира олмаган ёшлар туман ҳокимининг телеграм мессенжерига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
 Учрашув сўнгида туман ҳокими бугунги онлайн учрашув биринчиси эканлигини, бироқ сўнгиси бўлиб қолмаслиги лозимлигини таъкидлар экан, ёшларнинг талаб ва таклифларига мувофиқ келгусида тизимли равишда ўтказиб бориш тарафдори эканлигини билдириб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM