Табиий офат олдиндан маълум эди...

Жорий йил баҳор фаслида, аниқроғи май ойида юртимиз бўйлаб ёғингарчилик одатдагидан кўп кузатилди. Шу сабаб Республиканинг турли ҳудудларида сел кетиши ҳодисаси кузатилди. Жумладан, Самарқанд вилояти Булунғур туманининг “Хўжамазгил”, “Ғўбдин”, “Небўса”, “Булунғур” маҳаллаларида бир қанча хонадонлар ушбу табиий офатдан жабр кўрдилар.

 

Бу каби ҳолатларда олиб борилган ишлар тўғрисида туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали бир неча бор маълумотлар берилди:

 

Самарқандда дўл аралаш ёғган ёмғир сабаб сув тошқини содир бўлди (видео) - https://daryo.uz/k/2020/04/29/samarqandda-dol-aralash-yoggan-yomgir-sabab-suv-toshqini-sodir-boldi-video/

Табиий офат талафотларини тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди - http://bulungur.uz/uz/node/831

Эльмира Боситханова Булунғур туманида бўлди -  http://bulungur.uz/uz/node?page=8

Элмира Боситхонова Самарқандда уйма-уй юрди - http://uza.uz/oz/society/elmira-bositkhonova-samar-andda-uyma-uy-yurdi-02-05-2020

Эҳтимолий хавфга қарши чоралар кўрилмоқда - https://t.me/Bulungur_press/2351

Ушбу талофатлардан хулоса қилиш ва келгусида уларнинг олдини олиш зарур! - https://t.me/Bulungur_press/2390

 

Жорий йилнинг 20 май куни ижтимоий тармоқларда видеоёзув тарқалди. Вазиятга ойдинлик киритиш ва дарҳол зарурий ёрдам чоралари кўриш мақсадида ҳолат ўрганилганда видеоёзувда “Небўса” маҳалласи, “Қўштамғали” қишлоғи фуқароси Ўсаров Хусниддин хонадони тасвирлангани маълум бўлди. Видеоёзув Х.Ўсаровнинг  вояга етмаган, 2006 йилда туғилган ўғли, 50-мактаб 8-синф ўқувчиси Мирзақулов Нусрат томонидан ўз мобил телефони орқали тасвирга олинганлиги, кейинчалик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганлиги маълум бўлди.

 

Жорий йил 19 май куни бўлган кўп миқдордаги ёғингарчилик натижасида “Небўса” маҳалласидаги бир қанча хонадонлар ҳовлиси ва кўчаларида сув тўпланган. Ўсаров Хусниддиннинг таъкидлашича, хонадондаги паррандалар сақланувчи катак ҳақиқатдан сувдан зарар кўрган, молхонага бироз сизиб кирган, бироқ кўтарилмаган, уй ичига эса умуман сув кирмаган. Ҳолат ёмғир тингунича 2 соат давом этган ва ёмғир тингач аҳоли хонадонларида тўпланган сув ҳам чиқиб кетган.

 

Аслида, ушбу табиий офат олдиндан маълум эди ва фуқаро кучли ёғингарчилик кутилаётганлиги, шу сабабли зарурий эҳтиёткорлик чораларини кўриш, жумладан, сув йўлларини яна бир бор кўздан кечириб чиқиш тўғрисида маҳалла профилактика нозири томонидан бир кун олдин огоҳлантирилган эди.

 

Мазкур ҳолатдан сўнг, келгусида фуқаронинг яшаш хонадонида сув тўпланмаслиги учун зарурий эҳтиёт чоралари кўрилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM