Коронавирус пандемияси даврида зарар кўраётган тадбиркорлар диққатига!

Тадбиркорлар ва ишбилармонларни молиявий қўллаб-қувватлаш, карантин режимидан сўнг уларнинг фаолиятини қайта тиклаш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилнинг 20 май куни "Ҳар бир оила — тадбиркор" давлат дастури доирасида қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги тижорат банкларига ажаратилди:

 

"Агробанк" АТБга — 40 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

 

АТ Халқ банкига — 30 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

 

"Микрокредитбанк" АТБга — 30 млн. АҚШ доллари эквивалентида.

 

Агар Сиз ҳам коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик фаолиятингизда молиявий зарар кўраётган бўлсангиз, тижорат банкларида имтиёзли кредит маблағларини олиш ёки субсидия ва ссудаларни олиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишларида муаммоларга ёхуд бюрократик тўсиқларга учраётган бўлсангиз:

 

Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонасининг 11-00 ишонч телефонига ёки business.gov.uz ягона интерактив порталига мурожаат қилишингиз мумкин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM