Ҳурматли тадбиркор, электрон ҳисобварақ-фактуралар ортиқча қоғозбозликни камайтиради

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1 январидан бошлаб барча хўжалик юритувчи  субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини  юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этиш тартиби белгиланган.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 7140 та субъектдан 5058 таси электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланмоқда.

  •  Таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин шароитида электрон ҳисобварақ-фактуралар тадбиркорлик субъектларига жуда қўл келмоқда, – дейди “Golden caramel food group” масъулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси Шерали Хажимов. – Электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш ҳисобига транспорт харажатлари, вақт тежалмоқда.
  •  Илгари қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани харидорга транспорт воситасида етказардик ва бунга анча вақт ҳам сарфлардик. Бугунги кунда эса электрон ҳисобварақ-фактуралар юмушимизни енгиллаштирганини алоҳида қайд этмоқчиман. Ушбу тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, қўшилган қиймат солиғи ҳисоботининг кирим ва чиқим фактуралари автоматлаштирилган ҳолда шакллантирилиб тўлдирилмоқда.

 

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси матбуот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM