Самарқанд – “Энг наьмунали ҳудуд”!

Бугун, 17 январь соат 11.00 да Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги томонидан ўтказилган  “Йил танлови — 2019”нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Танловнинг 1-босқичида ижтимоий сўров асосида “Энг наьмунали ҳудуд”, “Энг наьмунали вазирлик”, “Энг наьмунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар учун даъвогарлар сараланди. Ижтимоий тармоқлардаги сўровнома якунларига кўра кейинги босқичга ўтган тизимлар аниқланди. 

 

2-босқичда эса, ғолиблар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровномага асосан аниқланди. Унда 50 нафар журналист ва блогерга сўровнома юборилди ва улардан 38 нафари ўзи мақбул деб топган тизимга ўз овозини берди.

 

Бундан ташқари, сўровномага киритилмаган тизимлар ҳам журналист ва блогерлар томонидан алоҳида сараланиб, танловнинг қўшимча номинацияларига тавсия этилди.

 

Бугун “Зарафшон” киноконцерт залида ўтказилган “Йил танлови — 2019”нинг тақдирлаш маросимида тақдирланганлар орасида Самарқанд вилояти ҳам бор.

 

Вилоятимиз “2019 йилнинг энг наъмунали ҳудуди” номинайияси бўйича 1-ўрин соҳиби бўлди ва ғолиблик нишони вилоят ҳокимлигиининг ахборот хизмати раҳбари, ахборот сиёсати масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мирзаевга топширилди.

Барча вилоятимиз аҳлини яна бир ғалаба билан табриклаймиз!

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM