Тиббий кўрикдан ўтиш мажбурийми?

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексига кўра, иш берувчи қуйидаги ходимларни ишга қабул қилаётганда дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

 

  • ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
  • олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлар;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
  • умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

 

Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ушбу ходимлар чиқимдор  бўлмайдилар.

 

Ушбу ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар.

 

Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM