БУЛУНҒУРДА “ҚИЗЛАРЖОН” САММИТ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 20 май куни тумандаги “Ёшлар истироҳат” боғида тумандаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш,  ўқувчи қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, келгусидаги устивор вазифаларни белгилаб олиш, ўқувчи-қизларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактабларининг 8-11 синф ўқувчилари ўртасида “Илм-фан келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўтказилиши белгиланди. 

Туманда ўтказилган Саммитни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.М.Қиличева очиб берди ҳамда қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: Умумтаълим мактаблари ўқувчи қизлари ўртасида “Илм-фан келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммитини ўтказишдан мақсад ўқувчи қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва уларни касбга бўлган қизиқишини орттириш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, келгусидаги устивор вазифаларни белгилаб олиш, ўқувчи-қизларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш, умумтаълим мактабларидаги “Қизларжон” клублари фаолиятини такомиллаштириш орқали қизларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишдан иборатлиги бу борада туманда жуда кўплаб тадбирлар ташкил этиш лозим.

 Саммитда қуйидаги йўналишлар бўйича қизлар иштирок этишди

-“Қизларжон” клуби координаторлари

-халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари; 

-ҳунармандчилик билан шуғулланаётган ўқувчи-қизлар;

-инновацион ғоялар муаллифи бўлган ўқувчи-қизлар;

-АКТ соҳаси билан шуғулланувчи  ўқувчи-қизлар;

-Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий сардорлари;

-профилактик ҳисобдаги ўқувчи –қизлар (тарбияси яхшиланаётган)  қатнашиб улар ўзаро бир-бирлари билан фикр алмашдилар. 

Жамиятда униб ўсиб келаётган қизларимиз учун ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ўзининг кутилган натижасини беради албатта. Бу каби тадбирлар қизлар ўртасида ўзаро аҳиллик ва ҳамжихатликни оширади,  уларнинг порлоқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM