БУЛУНҒУРДА ИККИТА ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧИЛДИ

Бугун 16 май куни  тумандаги “Каттақишлоқ” ва  Ғўбдин  маҳалла фуқаролар йиғинида 27 ва 28 сон давлат мактабгача таълим муассасаларининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Мақсад халқимиз фарзандларини кучли, билимли, доно ва баркамол қилиб тарбиялаш орқали мамлакатимиз келажагини яратишдир. Ташкил этилган мактабгача таълим муассасалари 75 ўринли бўлиб, тарбияланувчилар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган

Ушбу таълим муассасаларини фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокими Баходир Бахрамов, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, туман фаоллари,  маҳалла фахрийлари ва нуронийлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар ўз самарасини бераётганлигини  таъкидлашди.

Туманнинг чекка худуди бўлган  “Ғўбдин” махалла фуқаролар йиғинида қуриб фойдаланишга топширилган  28 сон мактабгача таълим муассасаси бу ерда яшаб истиқомат қилаётган аҳолни қалбига катта хурсандчилик бағишлади. Чунки бу худудда аввал хеч қачон мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмаган. 

 

Мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими байрам тарзида ташкил этилиб, санъаткорлар ва боғча тарбияланувчилари ўз чиқишлари ва саҳна кўринишлари билан йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбирда ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

 

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM