АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ - МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ

Бугун Булунғур туманида 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбири туман марказидаги “Мотамсаро она” хайкали жойлашган майдонда ўтказилди. Аввало байрам муносабати билан туман ҳокимлиги, корхона, ташкилот, муассасалар, нуронийлар ва ёшлар  “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар кўйиш билан бошлади.

Тадбирда туман ҳокими Баходир Бахрамов иштирок этди ва нуқт сўзлади. Туман ҳокими ўз маърузасида ушбу айём билан барча Булунғурликларни тадбирклади.

Бугунги замонимиз учун, тинч осойишта хаётимиз учун ўз вақтида душманга қарши курашиб мардларча халок бўлган аждодларимизнинг ватанпарварлиги хақида ўз фикр ва мулохазаларни баён этди. Маърузада Хотира ва қадрлаш кунида  ўтиб кетган аждодларимизни хотирлаш билан биргаликда,  бугун ҳаёт бўлиб қарилик гаштини сураётган отахону-онахонлардан ҳам хабар олиб уларни ҳам байрам билан тадбирклаш хар биримизнинг бурчимиз эканлиги қад этиб ўтилди.

Байрам тадбири ҳарбийларнинг саҳна кўринишлари ва санъаткорларимизнинг Ватанни улуғлаб айтилган куй-қўшиқлари билан давом эттирилди.

Байрам тадбирида Булунғур шох кўчасида харбий техникалар ва ҳарбий қурол-яроғларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тадбир давомида тумандаги фаол нуронийлар, фронт орти меҳнат фахрийлари, афғон уруши қаднашчилари ва чернобил фожиаси иштирокчилари тумандаги Самарқанд базгохида ёзилган байрам дастурхонга таклиф этилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM