ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

Булунғур туманида ҳашар тадбири миллийлигимизни ифодаланган ҳолда, халқимизга хос равишда эрталабдан бошланди. Юртимизда халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, анъанага айланган.

Туманда ташкил этилган  ҳашар тадбирида туманда жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари  иштирок этиб, улар ўзларига тегишли худудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борди.

 Тадбирда Булунғур шахри худудида беркитилган вакиллар эрта тонгдан ўзларига юклатилган вазафаларни бажариш мақсадида махалларада тарғибот  ишларни олиб борди.   Уларга ўз хонадонлари атрофини ободонлаштириш  ва келаётган байрамни муносиб кутиб олиш тушунтирилди.   

Ҳозиргача ушбу ҳашар тадбирида тумандаги ташкилотлар ва махаллалардан  мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM