Булунғурда жорий йил 1-чорагида 104 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

Булунғур туманида 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 826 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 784 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-март ойларида 104 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

Фаолият кўрсатаётган 784 та корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми яъни, 293 таси савдо соҳасига, 154 таси саноат соҳасига, 96 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига,  49 таси қурилиш соҳасига, 50 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 33 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 11 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 17 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда  81 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

                       Булунғур туман статистика бўлими

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM