Булунғурда 2019 йилда 3 та ҳорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтди

Булунғур туман статистика бўлими маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 12 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони 11 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-март ойларида 3 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилди.

Фаолият кўрсатаётган 11 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми яъни, 6 таси саноат соҳасига,    1 таси савдо соҳасига, 4 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларга тўғри келмоқда.

 

                    Булунғур туман статистика бўлими

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM