ТАРИХ - УЛУҒ МУРАББИЙ

Булунғур туман ҳокимлиги, туман “Ногиронлар” жамияти, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Тарих-улуғ мураббий” шиори остида  Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрига бир кунлик саёхат уюштирилди.

Тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, якка ёлғиз ва ногиронлар учун ташкил этилган саёҳат тадбиридан мақсад Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари, зиёратгоҳлари билан туман фуқароларини таништириш, бой тарихий меросимиз бўлган моддий маданий ёдгорликлар ва муқаддас қадомжолар миллатимизнинг фахри эканлигини яна бир бор намойиш қилишдан иборат бўлди.

Зиёратчилар Бухоро вилоятидаги “Баховуддин Накшбандий”, “Абдухолиқ Ғиждувоний” ва Бухоро шаҳридаги “Бухоро Арки”, “Минораи калон”, “Лаби- Ҳовуз” ансабли, “Ситораи Моҳи Хоса” саройи, Исмоил Сомоний Мақбараси  ва бошқа муборак қадамжоларни саёҳат қилишди. 

Зиёратчилар Бухорога бўлган туризм саёҳатидан катта маънавий озуқа олишганидан мамнун эканликларини билдиришди. Якка тартибда бундай саёҳатларга чиқа олмайдиган фуқаролар учун туман ҳокимлиги бошчилигидаги ташкил этилган бундай саёҳат тадбир иштирокчиларининг қалбида бир умр сақланиб колиши хақидаги фикрларни айтиб ўтишди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM