1 сектор штабида мурожаатларга ижобий ечим изланди

Жорий йил 4 май куни Булунғур тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари Баходир Бахромов 1 сектор штабида Нурли йўл маҳалласи фуқароларининг мурожаатларини тинглади.

 

Иқтисодий соҳадан маҳаллага бириктирилган вакил ҳамда сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этган учрашув давомида маҳалла фуаролари томонидан билдирилган турли мазмундаги савол ва таклифларга шу ернинг ўзида жавоб берилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, маҳалла аҳолиси жорий йил нисбатан қурғоқчил келаётганлиги сабабли томорқа ерларини суғориш муаммо бўлаётганлигини билдирди. Мурожаатга мувофиқ, бир вақтлар аҳоли ичимлик суви мақсадида фойдалаган, бироқ, кейинги йилларда сувнинг сифати ўзгарганлиги сабабли ёпиб қўйилган артезиан қудуғи томорқа ерларни суғориш учун очиб берилиши мумкинлиги, аммо, ундан ичимлик мақсадида фойдаланиш саломатлик учун зарар эканлиги таъкидланди. Ҳолат, маҳалла раиси ҳамда “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Булунғур туман филиали ходимлари томонидан назоратга олиниши белгиланди.

Шунингдек, маҳалла аҳлининг йўлда автомобиллар меъёридан тез ҳаракатланаётганлиги сабабли фарзандларидан хавотир олаётганликларини билдиришди. Мазкур мурожаатга кўра, маҳалла ичидан ўтган автомбил йўлининг 4 умумтаълим мактабига олиб борувчи қисмида йўл белгилари ўрнатиладиган, автомобиллар ҳаракатини чекловчи сунъий нотекисликлар ҳосил қилинадиган ҳамда пиёдалар йўлакчаси қуриладиган бўлди..

Шунингдек, қабул давомида суюлтирилган газ, доимий иш, тадбиркорлик масалаларида билдирилган мурожаатлар тингланиб, зарурий чоралар белгилаб олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM