Оммавий ахборот воситалари ва тадбиркорлар диққатига!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев ҳамда Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан имзоланган медиа-режага мувофиқ, жорий йил 5 май куни Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Баҳромов иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

 

Мавзу: “Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар”.

 

Матбуот анжумани соат 10:00 да туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади. Матбуот анжуманига барча оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тадбиркорларни таклиф қиламиз.

 

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM