Президент Булунғур тумани Саҳоват маҳалласидаги картошка етиштириш  тажрибасини бошқаларга ҳам ўргатиш кераклигини таъкидлади

Айни вақтда Давлат раҳбари иштирокида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

 

- Самарқандда 174 минг нафар аҳоли ишсиз, 223 минг фуқаро ишлаш учун хорижга кетган. Шуни ҳисобга олиб, Самарқандга ишчи гуруҳи юбориб, маҳаллабай ва фуқаробай ишлаш ташкил этилди.

 

Жумладан, 1 минг 100 та маҳалланинг ҳар бирига бириктирилган банк ходимлари уйма-уй юриб, секторларда ташкил этилган бошқарув офислари билан бирга, барча маҳаллаларни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди. Бунда, аввало аниқ фаолият турига ихтисослашган маҳаллалар ва хонадонлар тажрибасини кенг ёйишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги маълум бўлди.

 

Масалан, Иштихондаги "Ҳумо" маҳалласида шафран, Булунғурдаги "Саховат" маҳалласида картошка етиштириш, Пахтачидаги "Ёбу", "Қувондиқ", "Истиқбол", "Кўрпа" маҳаллаларида иссиқхона, Оқдарёда сабзавот уруғчилиги, Ургутда тўн ва дўппи тикиш, Каттақўрғон туманида қулупнайчилик, Паст Дарғомда мебелсозлик, Самарқанд туманида кўкат етиштиришга ихтисослашган хонадонлар тажрибасини бошқаларга ҳам ўргатиш керак.

 

Марказий банк раиси банклар билан бирга вилоятда оилавий тадбиркорлик учун режалаштирилган 625 миллиард сўм ўрнига, 900 миллиард сўм кредит ажратилишини ташкил этади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM