“Аёллар дафтари”га киритилган 141 нафар хотин-қизларга байрам совғалари улашилди

Бугун эрта тонгдан 141 нафар булунғурлик хотин-қизларга байрам совғалари улашилди. Хусусан, 75 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари, I гуруҳ ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож 12 нафар аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари, II гуруҳ ногиронb бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 41 нафар аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 13 нафар аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида, жами 113 млн сўмлик моддий ёрдам пуллари пластик карталарга туширилиб, туман ҳокимлиги номидан табрикномаларга қўшилган ҳолда жойларда ўз эгаларига топширилди.

 

Байрам табриги ва пластик карталар туман ҳокимлиги, сектор масъул котиб ва аъзолари, маҳалла раислари, банк ходимлари иштирокида маҳалла марказларида ёки аҳолининг яшаш хонадонларига борган ҳолда топширилди.

 

Таъкидлаш керакки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган бу каби лойиҳалар, заруратдан келиб чиққан ҳолда, келгусида ҳам давом эттирилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM