НУРОНИЙЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ёлғиз кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 2018-2019 йиллар қиш мавсуми учун туманимизда яшовчи ёлғиз кексалар ва ногиронларга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишки иссиқ кийим-кечаклар топширилди, - дейди Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоийфаолиятини қўллаб-қуватлаш “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Абдуалим Азимов. - Беш нафар кам таъминланган, ногирон кекса момоларга меҳр билан биргаликда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, беш нафар ёлғиз боболарга қишки иссиқ кийим-бош тарқатилди.

   - Бундай илтифотдан бошимиз осмонга етди, -  дейди хурсандлигини ичига яшираолмай Меҳржон МФЙ фуқароси,  84 ёшли Надежда Панасюкова. - Шундай фаровон ҳаётда, меҳр-оқибатли кишилар орасида яшаётганимдан мамнунман.

   - Яқинда бағрикенг инсонлар шарофати билан эски, зах, энди қулайман деб турган уйимиз ёнидан янги замонавий уй қуриб беришган эди, - дейди Қўнғирот МФЙ фуқароси, 88 ёшли Пирмон бобо Ахмедов. - Бугунги бу совға учун давлатимиз раҳбарларидан чексиз миннатдорман.

   - Тўғрисини айтсам, бундай совғани кутмагандим, - дейди ҳаяжон билан Янгиобод МФЙ фуқароси, 75 ёшли Пётр Телегин янги иссиқ телпак ва пальтони кияр экан.

   - Жаннатмонанд юртимизнинг меҳрли раҳбарларидан миннатдорман.

   Нуроний боболар ва момоларга совғаларни топширишда туман ҳокими ўринбосари Бекзод Ильчиев, хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокими ўринбосариХолида Қиличева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Абдуалим Азимов, иқтисодий таъминот бўлими ходимлари, МФЙ раислари, МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйичамутахассислари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Раббим ҲОТАМОВ.

 

   Суратда: Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Пётр Телегинга (чапдан иккинчи) “Нуроний” жамғармаси туман бўлимининг совғалари топширилаяпти.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM