ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ

Image_tadbir: 

   Исори Ўроқли МФЙ ҳудудидаги Қўштамғали қишлоғида яшовчи фуқаро Анорхол Боймуродова 10 йилдан буён паррандачилик билан шуғулланиб, ўрдак, ғоз ва товуқ боқиб келаяпти.                     

   – Паррандачилик ҳақиқатдан ҳам етти хазинанинг бири экан, - дейди Анорхолопа Боймуродова .- Шу туфайли рўзғоримиз обод, турмушимиз фаровон. Ўтган 2017 йилда имтиёзли кредит ҳисобидан товуқлар сонини кўпайтирдик. Айни пайтда 100 бошдан ортиқ ўрдак, ғоз ва товуқ боқаяпмиз. Уларга бериладиган озиқа ҳам ўзимиздан чиқаяпти. 20 сотихли ҳовлимизда паррандалар учун маккажўхори, карам, сабзи, помидор, бодринг етиштираяпмиз. Ўрдак ва ғозларнинг тухуми шифобахш экан. Турли хил шамоллашларнинг давоси бўлган бу тухумларни қишлоғимиз аҳолисидан ташқари қўшни Жомбой ва Бахмал туманларидаги мижозларимиз ҳам олиб кетишаяпди.

   - Паррандачилик даромади ҳисобидан уйлари замонавий қилиб таъмирланди, - дейди Исори Ўроқли МФЙ раиси Ҳалима Худойбердиева. -  Анорхол опа даромади ҳисобидан тўйлар ҳам қилаяпти. Маҳалламиз фахри бўлган бу оилага ҳамма ҳавас билан қарашади. Парранда ва 3 бош қора молларни боқишда Анорхол опага фарзандлари Баҳром, Ботир, Ўғилой ва Зулайхолар яқиндан ёрдам беришмоқда.

Раббим ҲОТАМОВ.  

                                                                

   Суратда: (чапда) Анолхол опа Боймуродова Исори Ўроқли МФЙ раиси Ҳалима Худойбердиева билан паррандаларни кўздан кечиришмоқда.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM