Булунғурда 450 млн. сўм маблағ эвазига 180 та оилага даромад манбаи яратилди

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, халқимиз эртани кутиб эмас, бугун бахтли яшаши керак. Ана шу нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда бугун юртимизда ижтимоий ҳимоя масалаларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларни манзилли амалга ошириш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатлари шакллантирилди.

 

Эндиликда мазкур рўйхатларга киритилган ҳар бир ёш, хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмаларни шакллантириш, бандлиги таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш, касб-ҳунар ўргатиш, тадбиркорликка йўналтириш орқали жамиятда ўз ўрнини тўлақонли топишларига кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.

 

Хусусан, бугун ана шу мақсадда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган 180 нафар фуқароларга Булунғур туман ҳокимлиги томонидан жами 450 млн. сўмлик товар моддий бойликлар, жумладан, 31 та мотокултиватор, 132 та тикув машинаси, 18 та пишириқ печи, 4 та карчер, 4 та пайвандлаш ускунаси беғараз топширилди.

 

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Баходир Бахромов ушбу жиҳозлар ҳеч қандай тўловларсиз, бепул берилаётганлиги, ягона мақсад фуқароларимизнинг бандлиги таъминланиб, оиласи учун даромад манбайи яратилиши эканлигини таъкидлади.

 

Эндиликда тумандаги яна 180 нафар оила доимий даромад манбайига эга бўлишди. “Сендан ҳаракат, мендан барокат” деганларидек, яратилаётган мазкур имкониятлардан унумли фойдаланиш лозим холос.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM