Булунғурда жорий йилда ҳам ички кўчаларни таъмирлаш ишлари давом этади

Жорий йил 17 феврал куни ижтимоий тармоқларда “Ниёзматда асфальтмас, тош йўл қурилармикан?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Ниёзмат маҳалласи “Капали ва Работ қишлоқларининг 5,5 километр тупроқли йўллари қишда лой, ёзда чанг” эканлиги баён қилинади.

 

  Аввало, таъкидлаш лозимки, туманда ичики йўллар 1310.22 км бўлиб, уларнинг 340.130 км қисмини тупроқ йўллар ташкил қилади. Ушбу йўллар босқичма-босқич шағал ёки асфалт ётқизиш йўли билан аҳоли ҳаракатланиши учун қулай ҳолатга келтирилмоқда. Хусусан, ўтган 2020 йил давомида 1 млрд 569 млн.  сўм маблағ эвазига 3 км. 107 метр йўлга асфалт, 4 км. 457 метр йўлга шағал ётқизилиб, жами 7 км. 564 метр ички йўллар, 3 млрд. 40 млн. сўм маблағ эвазига 203 км асосий йўллар жорий таъмирланди.

 

Жорий 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда 3.6 км асосий йўл асфалт қилинди ёки таъмирланди. Йил якунига қадар яна 7 км асосий йўлларнинг асфалт қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, туман марказидаги маҳаллалардан 10 км, бошқа маҳаллалардан жами 17 км ички йўллар таъмирланиши режалаштирилган. Юқоридаги рақамлар Дастурда белгиланган бўлиб, тасдиқланган. Ушбу Дастурдан ташқари ҳам мавжуд талаб ва ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда, маҳаллалардаги ички йўлларга тош, шағал ётқизилиб, текислаш ишлари йил давомида олиб борилади. Хусусан, 26 феврал ҳолатига кўра, Булунғур тумани ҳудудида 27.9 км ички йўлларни қуриш, реализация қилиш ва таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхати шакллантирилган.

 

  Юқоридаги мақолада қайд этилган Капали ва Работ қишлоқларининг ички йўллари ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб бўлиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан март ойида тош ётқизилиб, таъмирланади. Айни вақтда ҳаво ҳароратининг кўтарилиб, йўлларнинг намлиги камайиши кутилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM