Навбатдаги онлайн матбуот анжумани ўтказилади

Жорий йил 1 март, душанба куни соат 15:00 да навбатдаги онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтади.

 

Матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Самарқанд филиали Булунғур туман телекоммуникация боғламаси бошлиғи Маматқулов Илхом томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар, жорий йил якунига қадар белгиланган устувор вазифалар тўғрисида маълумот берилади.

 

Матбуот анжуманини туман ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида реал вақт режимида жонли кузатиб боришингиз мумкин: https://www.facebook.com/bulungurpress

 

Соҳа юзасидан саволларингизни қисқа ва аниқ ифодалаган ҳамда исм-шарифингизни кўрсатган ҳолда қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: @Bulungur_aloqabot

 

Саволларингизга матбуот анжумани давомида жонли эфирда жавоб қайтарилади!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM