Фермер хўжалигидан 18 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Қарздор “Хуршид Сафаров” фермер хўжалигидан ундирувчи Булунғур туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 18 млн. сўм  қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор Хуршид Сафаров” фермер хўжалигидан туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 18 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM