Булунғур тумани Бош имом-хатиби ўзгарди

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2021 йил 28 январдаги буйруғига биноан Жомонқулов Мамадиёр Шодиёр ўғли Самарқанд вилояти Булунғур тумани Бош имом-хатиби ҳамда тумандаги “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди.

 

М.Жомонқулов 1992 йилда Булунғур туманида туғилган. 2014 йил Мир Араб ўрта махсус ислом билм юртини тамомлаган. Тайинловга қадар Булунғар туман "Сарқипчоқ" жоме маасжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

 

Таъкидлаш керакки, М.Жомонқуловни мазкур вазифага Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тавсия қилишган. М.Жомонқуловга қадар мазкур вазифада фаолият юритиб келган Тўлқин Равшанов айни вақтда Самарқанд шаҳри Согдиана массиви Янгиобод жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритмоқда.