Навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди

2021-йил 19-феврал куни раҳбар кадрлар ва давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Унда Булунғур тумани сектор рахбарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

"Сиёсий-маърифат соати"да қуйидаги масалалар юзасидан маърузалар қилинди:

 

 • Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ҳамда уларни бартараф этиш йўллари;

 

• 2021-йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтиришга доир чора-тадбирлари;

 

• Солиқ ҳавфи мавжуд бўлган солиқ тўловчилар билан самарали ишлаш йўллари;

 

• 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қўвватлаш миллий дастурининг мазмун ва моҳияти;

 

• Маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида фаолият таҳлили ва ушбу соҳада учраётган муаммолар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув соати ҳафтаининг жума кунлари бўлиб ўтмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM