Жойларда ердан самарали фойдаланиш маданияти тарғиб қилинмоқда

Жорий йилнинг 17 феврал куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Булунғур туман кенгаши тамонидан тумандаги Оқтепа маҳалласи Бешқўш қишлоғида “Томорқа-даромад манбаи” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Шу маҳалла фуароси  Рўзибоев Равшаннинг хонадонида ўтказилган семинарда вилоят Кенгаши томорқа бўлими бошлиғи Ш.Ўроқов, туман Кенгаши раиси А.Пўлатов, “Микрокредитбанк” туман филиали масъул ходими Б.Суяров, “Гулободбарака” МЧЖ раиси Х.Кушанов, маҳалласи ходимлари ва ушбу маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Ўтказилган семинарда туман фермерлар Кенгаши раиси А.Пўлатов сўзга чиқиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланган ҳолда даромад олиши йўллари ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.

Шундан сўнг, семинар қатнашчиларига Кенгаш томонидан таклиф этилаётган хизмат турлари, таклиф этилган МЧЖлар томонидан таклиф этилаётган хизмат турлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM