Булунғур туманида “Ёшлар оммавий спорт фестивали” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги спорт фестивалларига старт берилган. Мазкур лойиҳа доирасида Булунғур туманида ҳам қатор спорт беллашувлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 феврал куни  Булунғур тумани 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби (1-сон БЎСМ филиали) спорт залида спортнинг волейбол, таэквондо, миллий кураш турларидан ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақа якунига кўра ғолиб ва фаол спортчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Таъкидлаш керакки, жойларда ўтказилаётган бу каби беллашувлар ёшларнинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларида, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM